Хитойнинг Чжэнцзян вилоятида истиқомат қилувчи Чжан Цзяньфэн исмли қиз суюкли йигитига севги изҳор қилиш мақсадида 900 та таксининг реклама ўринларини сотиб олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Унинг изҳорини икки соат давомида автомобиль томида жойлашган ёруғ таблода кўриниб туриши учун қиз 10 минг юан (тахминан 1,5 минг доллар) сарфлади.
«Чжан Цзянь Фэн, мен сенга турмушга чиқишни истайман. Сен менга уйланишга розимисан?», — дея ёзилган эди таблода.
Хитой нашрларининг ёзишича, йигит қизнинг бу таклифига рози бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)