Тошкент марказий темир йўл вокзалидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига саломатлик поезди жўнаб кетди. Ушбу акция «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди, деб хабар беради ЎзА.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 29 мартга қадар саломатлик кунлари ўтказилади.
Тошкент шаҳридан борган шифокорлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар чуқур тиббий кўрикдан ўтказилади.
«Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, оилаларда тиббий маданиятни ошириш мақсадида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилади. Тиббий-ижтимоий муассасаларга ёрдам кўрсатилади», — дейилади ЎзА ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)