Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2016 йилда 1,88 миллиард долларни ташкил этди. UzDaily’нинг Россия Марказий банки маълумотларига асосланиб хабар беришича, бу 2015 йилги кўрсаткичдан 20,34 фоизга кам.
Россия банки маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистондан Россияга 87 миллион доллар ўтказилган, 2015 йилда эса 357 миллион доллар ўтказилган эди (пасайиш — 75,63 фоиз).
Россиядан Ўзбекистонга битта ўтказманинг қиймати 2015 йилги 432 доллардан 2016 йилда 431 долларгача, Ўзбекистондан Россияга битта ўтказманинг қиймати эса 2015 йилги 1487 доллардан 2016 йилда 1203 долларгача камайди.
Россия Марказий банки маълумотларига кўра, 2016 йилнинг тўртинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 514 миллион доллар ўтказилган, 2015 йилнинг шу даврида кўрсаткич 496 миллион долларни ташкил этган эди.
Қайд этишларича, ўтказмалар ҳақидаги маълумот Anelik, BLIZKO, Contact, InterExpress, UNIStream, Western Union, «Колибри», «Золотая Корона», «ЛИДЕР», Россия почтаси каби тизимларнинг ахбороти асосида тайёрланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)