Эртага — 23 март куни ЖЧ—2018 саралаши доирасида Сурия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро майдонга тушади. Учрашув Малайзияда бўлиб ўтади.
Тошкент вақти билан 17:00 да старт оладиган учрашувни ўзбекистонлик футболчилар кўк рангли либосда ўтказади, деб ёзди ЎФФ матбуот хизмати. Мезбон Сурия термаси эса қизил рангли либосда ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасини қабул қилиб олганидан буён фақатгина кўк рангли либосда майдонга тушилади. Мутахассис оқ рангли либосда бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.
Изоҳ (0)