Мексика расмийлари миллий компанияларни виждон амрига қулоқ тутиш ва АҚШ билан чегарада девор қуриш лойиҳасида иштирок этишдан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Фото: Reuters
Мамлакат ташқи ишлар вазири Луис Видегарай Мексика компаниялари лойиҳада иштирок этишга қарор қилишдан аввал «яна бир бор ўйлаб кўришлари» лозимлигини таъкидлади.
Вазир девор қурилишини «дўстона бўлмаган ҳаракат» деб атади ва шу сабабли бунинг учун жавобгарлик лойиҳанинг барча иштирокчилари зиммасига юкланишини билдирди.
Изоҳ (0)