Қуролланган тўда миномётлар ёрдамида Дамашқнинг тарихий марказидаги марказидаги Ал-Қамария мавзесини ўққа тутди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабарга кўра, жангарилар учта снаряд учирган, натижада бир неча иншоотга зарар етказилган. Ҳалок бўлганлар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
Ўққа тутилган жойнинг ёнидаги жаҳоннинг энг кўҳна масжидларидан бири — Уммавийлар масжидига зарар етмагани айтилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)