Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Сурия ҳудудида Россиянинг янги ҳарбий базаларини ташкил этиш бўйича ҳеч қандай режа йўқ. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Ўт очишни тўхтатиш тартиби бузилишининг олдини олиш мақсадида Низолашаётган томонларни яраштириш бўйича Россия марказининг бўлинмаларидан бири Алеппо вилоятининг Африн аҳоли пункти яқинига, курд кўнгиллари ва Туркия томонига бўйсунувчи ‘Сурия озодлик армияси’ тузилмалари кесишган ҳудудга жойлаштирилган», — дея аниқлик киритди Россия Мудофаа вазирлиги.
Аввалроқ курдларнинг Сурияда ҳаракат қилаётган Ўз-ўзини мудофаа қилиш халқ бўлинмалари (YPG) вакили Россия Суриянинг шимоли-ғарбида янги ҳарбий база қуришини маълум қилган эди.
Унинг Reuters’га маълум қилишича, бу ҳақдаги «келишув якшанба куни Москвада, террорчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорлик доирасида имзоланган ва у YPG жангчилари малакасини оширишни назарда тутади».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)