Ўзбекистон билан Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев Россия давлат раҳбари Владимир Путинга табрик йўллади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мавзуга доир: Владимир Путин: Россия ва Ўзбекистон муносабатлари стратегик шерикчилик даражасига чиқди
Ўзбекистон Президентининг қутловида таъкидланганидек, «бугунги кунда Россия Ўзбекистоннинг йирик савдо ва инвестициявий ҳамкори ҳисобланади. Нефть-газ комплекси, машинасозлик ва электротехника саноати, тўқимачилик, фармацевтика ва озиқ-овқат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳалар биргаликда амалга оширилмоқда ва янги лойиҳалар тайёрланмоқда. Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида бевосита алоқалар ривожланмоқда».
Шавкат Мирзиёев «Москвада бўлиб ўтадиган учрашув Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришга хизмат қилади», деб ишонч билдирган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)