Ҳали расман тақдим этилмаган Samsung Galaxy S8 смартфони мобил қурилмалар учун оммабоп бенчмарклардан бирида — AnTuTu’да синовдан ўтказилди. Янги Samsung флагмани маҳсулдорлик бўйича рекорд ўрнатди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Бунгача AnTuTu’нинг маҳсулдорлик рейтингида iPhone 7 Plus 184 981 балл билан етакчилик қилган бўлса, Samsung Galaxy S8 205 284 балл натижа билан уни ортда қолдирди.
Аммо синов қандай процессор устида ўтказилгани номаълум. Миш-мишларга кўра, Galaxy S8 турли минтақалар учун Snapdragon 835 ёки Exynos 8895 чиплари билан етказиб берилади.
Изоҳ (0)