Ўзбекистон миллий мобил алоқа оператори — UzMobile компаниясига Владимир Кравченко бош директор этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
У 18 март, шанба куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга таништирилди. Бунга қадар Владимир Кравченко компания тижорат директори лавозимида фаолият кўрсатган.
Узмобиле — «Ўзбектелеком» телекоммуникациялар миллий операторининг филиалидир. Компания CDMA-450 EV-DO ва GSM стандартларида ишлайди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)