Alibaba Group таркибига кирувчи Хитойнинг Alibaba Games компанияси Алишер Усмонов ва унинг шерикларига тегишли Mail.ru Group билан мобил ўйинлар савдоси ва тарқатилиши борасида ҳамкорлик ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шерикчилик доирасида «Мобил ўйинларни тарқатиш бўйича глобал стратегик альянс» тузиш, мобил ўйинларни Хитой ва Россия, Европа, Япония, Яқин Шарқ мамлакатлари ҳамда АҚШ ўртасида диструбуциясини йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.
Альянс мазкур давлатлардаги фойдаланувчиларга мобил ўйинлар соҳасидаги сўнгги техник янгиликлардан хабардор бўлишга имкон яратади.
Мазкур лойиҳага Alibaba Games ва Mail.ru Group компанияларидан ташқари TFJoy ва Efun анд ONEMT ширкатлари ҳам шерик сифатида қўшилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)