Евроиттифоқ ҳукумати Facebook, Google ва Twitter компанияларидан бир ой ичида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини бузадиган шартларини ўзгартиришни талаб қилди ва бунга риоя қилинмаган тақдирда, жаримага тортиш билан таҳдид қилди, деб ёзади «ТАСС».
Reuters маълумотларига кўра, ўтган йилнинг декабрида компанияларга хат жўнатилиб, унда уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича баъзи шартлари Евроиттифоқнинг истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимояси тўғрисидаги қонунини бузишини айтган эди. Бундан ташқари, хатда ижтимоий тармоқлар ўз сайтларидаги фирибгарликларга қарши курашга кўпроқ куч сарфлаши кераклиги таъкидланган.
Бунга жавобан, компаниялар раҳбарияти аъзолари муаммони ҳал этиш йўлларини таклиф қилди ва уларни 16 март, пайшанба куни Европа ҳукумати билан муҳокама қилди. Музокаралар якунларига кўра, Facebook, Google ва Twitter бир ой ичида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш шартларини ўзгартириш бўйича чораларни узил-кесил шакллантириши керак.
Изоҳ (0)