Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари Сурия—Ливан чегарасида «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати билан боғлиқ марраларга зарба берди. Бу ҳақда The Times of Israel газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Дастлабки маълумотларга қараганда, «Ҳизбуллоҳ» шиа ҳаракатининг қурол олиб кетаётган автомобиль конвойи ҳужум нишонига айланган.
17 март куни Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Суриядаги бир нечта марраларга ҳужум қилди ва зенит ракеталаридан ўққа тутилди.
19 март, якшанба куни Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман яҳудий давлати ҳарбий-ҳаво кучларига нисбатан яна қўлланилган тақдирда Сурия ракетага қарши мудофаа тизимини йўқ қилиш билан таҳдид қилди.
Изоҳ (0)