Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 20–21 январь кунлари Қорақалпоғистонга, шу жумладан, Шуманай туманига ташрифи чоғида туман фаол ёшларидан бири – якка тадбиркор, туман марказидаги А.Мусаев кўчаси, 14-уйда истиқомат қилувчи Сейдабулла Медетов билан учрашиб, унинг китоб дўконини очиш бўйича ғояларини қўллаб-қувватлаганди, деб ёзади «KRuz.uz».
2011 йилдан буён якка тадбиркор сифатида фотостудия ташкил қилиб, аҳолига хизмат кўрсатган 28 ёшли Сейдабулла Медетов кейинчалик канцелярия буюмлари савдоси билан шуғулланиб келаётганди.
Президентимизга дилимдаги сўзларни айтиш имконига эга бўлганим ва юртбошимизнинг самимий сўзлари менга маънавий куч бағишлаб, мени янгидан янги мақсадлар сари руҳлантириб юборди. Чунки туманимиз ёшлари номидан шахсий китоб дўконимни барпо этиш ниятимни айтганимда, Президентимиз мени қўллаб-қувватлаб, икки қаватли китоб дўконини барпо этишим учун 500 миллион сўм маблағ ажратишда ёрдам кўрсатишини айтди. Мендек оддий қишлоқ боласига кўрсатган бундай юксак ғамхўрлиги ва эътибори учун туманимизнинг барча ёшу-қариси давлатимиз раҳбаридан миннатдор эканини баралла айтгим келади.Қисқа вақт ичида 500 миллион сўм маблағ якка тадбиркорнинг ҳисобига туширилди ва туман марказидаги Дўстлик гузари бўйидан 2 қаватли «Шуманай китоб олами» китоб дўкони учун ер майдони ажратилди. Бугунги кунда дўконнинг деворларини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Якка тадбиркор китоб дўконини Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрами олдидан фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда.Сейдабулла Медетов, тадбиркор
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)