Парижнинг Орли аэропортида ҳарбий патрулга ҳужум қилган шахснинг отаси ва акаси полиция томонидан қўлга олинди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Қайд этилишича, жиноятчининг отаси ва акаси тергов доирасида ушланган.
Бугун, 18 март куни Парижнинг Орли аэропортида номаълум шахс ҳарбий патрулга ҳужум қилиб, унинг қуролини олиб қўйишга ҳаракат қилган эди. Бунга жавобан ҳарбий унга қарата ўт очди. Ҳужум қилган шахс ўлдирилди. Унинг шахси аниқланди, бироқ ҳозирча ошкор қилинмади.
Кўп ўтмай, аэропортдаги террорчилик ҳаракати ва Париж шимолида содир бўлган воқеа — ҳайдовчининг полициячиларга қарата ўт очиши ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги аниқланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)