Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Европада яшаётган туркияликларни оилада 5 фарзандли бўлишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Еврпадаги фуқароларимиз, биродар ва сингилларимизни 3 эмас, 5 нафардан фарзандли бўлишга чақираман. Янги бизнес-лойиҳалар очинг, болаларингизни энг яхши мактабларга беринг. Оилангиз энг яхши ҳудудларда яшасин, зўр машиналар мининг, энг гўзал уйларда истиқомат қилинг», — дея таъкидлади Эрдўғон.
Туркия президенти бу давъатни турклар «Европа келажаги» эканлиги билан изоҳлади.
«Бу улар сизларга нисбатан амалга оширган одобсизлик, қарама-қаршилик ва адолатсизликка нисбатан энг яхши жавоб бўлади», — дея қўшимча қилди Ражаб Тоййиб Эрдўғон.
Маълумот учун, Туркиянинг ўзида оилада уч фарзанд бўлиши одат тусига кирган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)