АҚШ президенти Дональд Трамп Тайванга сотиш учун модернизация қилинган ракета тизимлари ва кемаларга қарши ракеталарни ўз ичига олиши мумкин бўлган янги қурол-яроғ туркумини тайёрламоқда. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар берди.
Reuters агентлигининг Оқ уй маъмуриятидаги манбасига кўра, янги туркум Тайвань учун тайёрланган, бироқ Барак Обама маъмурияти томонидан маъқулланмаган қурол-яроғларга қараганда сезиларли даражада кучайтирилган.
Тайвань ва АҚШ ўртасида қуроллар етказиб бериш бўйича музокаралар аллақачон бошлаб юборилган. Бироқ АҚШ маъмурият уларни бир неча ойдан сўнг ёки келгуси йилда етказиб бериши мумкин бўлади.
Келишувнинг кечикиши мазкур масала Пекин учун оғриқли эканлиги ва АҚШ ҳамда Хитойнинг, жумладан, Шимолий Кореяга босим борасидаги ҳамкорлигига халақит бериши мумкинлиги билан боғлиқ.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)