Нигериядаги «Боко Ҳарам» гуруҳи етакчиси шу вақтгача гаровда сақлаб турилган 5 минг киши озод қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда Reuters маълум қилди.
17 март, жума куни ОАВда Ғарбий Африка Иттифоқи бирлашган кучлари «Боко Ҳарам» асирлигидаги 5 минг кишини озод қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«60 нафар жангчимиз ўлдирилгани, 20 нафар бола ва 5 минг нафар гаровдагилар озод қилингани ҳақидаги ёлғонларни бас қилинг», — дейилади гуруҳ раҳбари Абу Бакр Шекаунинг Камерун президенти Пол Бияга қаратилган мурожаатида.
Шунингдек, Абу Бакр Шекау ўтган ҳафтада Нигериянинг Майдугури шаҳрида террорчи-худкуш ўзини портлатиб юборгани ва Магумери шаҳрига ҳужум учун жавобгарликни гуруҳ зиммасига олганини тасдиқлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)