АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Мексика билан чегарада девор қурилишига яқин икки йилда 4,1 миллиард доллар сарфлашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Мазкур лойиҳа бўйича харажатлар АҚШ Конгрессига топширилган 2017- ва 2018-молиявий йилларга режалаштирилган бюджет лойиҳасида қайд этилди.
Мексика билан чегарадаги девор қурилишининг умумий нархи тўрт миллиард доллардан анча юқори бўлиши таъкидланмоқда.
Трамп маъмурияти лойиҳанинг батафсил нархларини май ойининг ўрталарида тақдим этишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ АҚШ Миллий хавфсизлик департаменти девор қуриш тахминий ҳисоб-китоблар бўйича 20 миллиард доллардан кўпроқ маблағга тушишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)