Apple компанияси жорий йилда Хитойда бир нечта илмий-тадқиқот марказлари (ИТМ)ни очмоқчи, деб ёзади «ТАСС». Улар Пекин, Сучжоу, Шанхай ва Шэньчжэнда жойлашади.
Лойиҳага Apple тахминан 3,5 миллиард юань (514 миллион доллар) киритмоқчи. ИТМларнинг асосий вазифаси, Sina янгиликлар портали ёзишича, Хитойда компания учун техник кадрларни тайёрлашдан иборат бўлади. Ушбу марказларда Пекин университети, Синьхуа университети, шунингдек, Шанхай транспорт университети битирувчилари амалиёт ўтаб, турли ўқув дастурларини ўзлаштириши режалаштирилмоқда.
«Хитойда илмий-тадқиқот марказлари тармоғини кенгайтириш орқали биз маҳаллий шериклар ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга умид қилмоқдамиз», — деди Apple компаниясининг аппарат таъминотини ишлаб чиқиш бўйича катта вице-президенти Дэн Риччио.
Изоҳ (0)