Москва вилоятининг Митиши шаҳрида яшовчи гинеколог шифокор Нана Адамадзе нотаниш аёлни қутқариш учун ҳаётини қурбон қилди. Бу ҳақда «MK.ru» нашри хабар бермоқда.
Шифокор аёл қулоғи оғирлиги туфайли поезд яқинлашаётганлигини эшитмаган кампирни қутқариб, ўзи поезд остида қолди. Нана Шотаевна кекса аёлни итариб юборди, у тирик қолди. Бироқ аёл ўз ҳаётини сақлаб қола олмади.
Ҳодиса 9 март куни юз берган, бироқ бугунги кунга қадар 68 ёшли аёлнинг жасорати ҳақида фақат унинг яқинлари, ҳамкасблари ва беморлари хабардор эди.
Воқеа гувоҳларининг сўзларига қараганда, кекса аёл умуман эшитмаганлиги туфайли электричка ва одамлар овозини эшитмаган. Унга ёрдамга шошилган Нана поезд ғилдираклари остида қолган. Кампир эса афтидан нима юз берганлигини пайқамасдан, йўлида давом этган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)