Туриннинг «Ювентус» клуби Европа Чемпионлар лигасидаги юришини давом эттиради. Нимчорак финалнинг илк ўйинида «Порту» майдонидан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган Массимилиано Аллегри жамоаси, жавоб ўйинида 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйин кульминацияси 40-дақиқага тўғри келди. Учрашувни бошқариб борган руминиялик ҳакам «Порту» футболчисини майдондан четлатди ва меҳмонлар дарвозасига пенальти тайин қилди. Уни аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала аниқ амалга ошириб, жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Қайд этиш керак, «Ювентус» Италия А сериясининг шов-шувли ўтган сўнгги турида ҳам пенальти сабаб зафар қучган бўлиб, ўшанда ҳакам 96-дақиқада «Милан» дарвозасига пенальти тайин қилганди. Шунингдек, Италия кубогининг «Наполи»га қарши ўйинида ҳам айнан пенальти Турин клубининг жонига оро кирганди.
Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал 14 март, сешанба
Изоҳ (0)