Уй ишларини 2 марта тезроқ бажаришда уй бекаларига маслаҳатлар
Уй юмушларини қисқа вақт ичида бажариб улгурмоқчимисиз? Унда маслаҳатларимизга қулоқ тутинг!
Кийимларни дазмолсиз текислаш
Уни ваннахонага илиб қўйинг ва хонани иссиқ сув ёрдамида буғга тўлдиринг. Буғ кийимдаги ғижимларни текислашга ёрдам беради. Энди эса шамоллатинг ва кийим қуригунча кутинг.
Оёқ кийимини тозалаш
Қора ёки тўқ рангли чарм оёқ кийимини унчалик қиммат бўлмаган намлантирувчи ёки озиқлантирувчи крем ёрдамида янгидек қилиш мумкин. Спорт оёқ кийимларининг оқ резинали қисмини эса тиш пастаси билан оқартирса бўлади.
Духовкани ёғдан тозалаш
Қуйидагича аралашма тайёрланг: ¼ пиёла идиш ювадиган суюқлик, ярим пиёла ош содаси, ¼ пиёла перекис водород эритмаси, битта лимон пўчоғи майдаси, бир ош қошиқ сирка. Аралашмани духовка ичига бир текис қилиб суринг ва эшигини ёпиб қўйинг. Камида 4 соатдан кейин духовка эшигини очинг ва ҳўл губка билан артиб олинг.
Изоҳ (0)