WikiLeaks сайти АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) фаолиятига дахлдор маълумотларни эълон қилди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
WikiLeaks маълумотларига кўра, МРБ iPhone ва Android смартфонларидаги операцион тизимларни бузиш имконини берувчи воситаларга эга.
«Ақлли» телевизорлар хотирасидаги маълумотлар ҳам таҳдид остида, МРБ учун бундай бузғунчи дастурий таъминотни Engineering Development Group (EDG) тайёрлаб беради.
WikiLeaks’нинг хабар беришича, АҚШнинг Франкфурт Майндаги консуллиги МРБнинг хакерлик операциялари учун ниқоб вазифасини бажаради.
WikiLeaks материалларида қайд этилишича, МРБнинг техник воситалари WhatsApp, Signal, Telegram, Weibo, Confide ва Cloackman’нинг шифрланган ҳимоясини четлаб ўтиш ҳамда фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни тўплаш имконини беради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)