IMDb портали аёллар фильми учун махсус «F» рейтингини жорий қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Мазкур рейтинг аёллар тўғрисидаги ижобий воқеалар, шунингдек, аёллар режиссёрлик қилган ёки сценарийсини ёзган фильмлар учун мўлжалланган.
IMDb асосчиси ва раҳбари Кол Нидемнинг маълум қилишича, янги рейтинг экран ва кадр ортидаги аёлларни биринчи ўринга олиб чиқишнинг ажойиб йўлидир.
Рейтингни қўлга киритиш учун фильм америкалик карикатурачи Элисон Бекдел шарафига номланган Бекдел тестидан ўтиши лозим. Картинада камида икки нафар аёл персонаж эркаклар ҳақида суҳбатлашаётган бўлиши зарур.
Янги рейтинг ҳозирга қадар 22 минг фильм, хусусан, «Брижит Жонс кундалиги», «Музюрак», «Поезддаги қиз», «Метрополис», «Жаноблар малласочларни маъқул кўради» фильмларига тақдим этилди.
Изоҳ (0)