Голливуднинг машҳур актёрлари Том Хэнкс ва Мэрил Стрип Стивен Спилбергнинг реал воқеаларга асосланган The Post («Пост») сиёсий кинодрамасида бош ролларни ижро этади. Бу ҳақда «ТАСС» The Hollywood Reporter’га таяниб хабар берди.
Бунда гап журналистлар қўлига келиб тушган «Пентагон ҳужжатлари» деб номланувчи, Америка мудофаа вазирлиги томонидан АҚШнинг Вьетнамдаги урушда тутган роли тўғрисида кўп йиллар давомида олиб борилган кенг кўламли тадқиқот ҳақида боради.
Сценарийга кўра, тадқиқотнинг The Washington Post газетасида чоп этилишида асосан муҳаррир Бен Брэдли (уни Хэнкс ўйнайди) ва ношир Кей Грэм (Стрип)нинг хизмати бўлган. Ушбу икки актйро биринчи марта биргаликда тўлиқ метражли фильмда роль ўйнамоқда.
Изоҳ (0)