АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Россияга нисбатан сиёсатида кутилмаган талабчанликни оширди. Бу эса Вашингтоннинг Европадаги иттифоқчилари томонидан маъқулланмоқда. Мазкур баҳолаш The Wall Street Journal’да чоп этилган мақолада келтирилмоқда, деб ёзади «ТАСС».
Мақолада маълум қилинишича, Трампнинг АҚШ сайловларидаги ғалабаси Россияда хурсандчилик, Европада эса хавотирни юзага келтирди, бироқ энди ушбу кайфият ўзгармоқда.
«Трамп сайлов кампанияси ва ҳукуматни топшириш даврида Россия билан муросасозлик кайфиятида фикрлар билдириб, НАТО ва бошқа альянсларни танқид қилди. Бироқ лавозимга киришгандан сўнг Кремлга нисбатан кескин муносабат тарафдорлари бўлган бир қатор ёрдамчиларни тайинлади. Шунингдек, Трамп НАТОни қўллаб-қувватловчи фикрларни кўпроқ билдира бошлади», — дейилади газетада.
«Биз ягона позицияни ишлаб чиқиш бўйича катта прогрессга эришдик», — дейди Европа дипломатларидан бири.
Изоҳ (0)