7 март, сешанба куни эрталаб номаълум учувчи бошқарувидаги самолёт Россиянинг Новосибирск шаҳри осмонида тутун ёрдамида улкан саккиз рақами тасвирини чизди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Шаҳарнинг турли туманларида ва шаҳар атрофида яшовчи аҳоли вакиллари саккизнинг фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштириб, учувчи шу тариқа шаҳар аёлларини байрам билан табриклади, деб изоҳ берди.
Тасвир маҳаллий вақт билан соат 11:15 да чизилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)