Шимолий Корея ҳукумати Малайзия элчиси Муҳаммад Низан Муҳаммадни персона нон грата деб эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Икки кун аввал Малайзия КХДР элчиси Кан Чхолни персона нон грата («исталмаган шахс») деб эълон қилган ва унга мамлакатни 48 соат ичида тарк этиш ҳақида кўрсатма берган эди.
Бироқ, сўнгги маълумотларга кўра, КХДР элчиси Малайзия ҳукуматининг бу талабини ҳозирча бажармаган.
Кан Чхолнинг Малайзиядан чиқариб юборилиши Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чон Нам ўлими билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея Ким Чон Намнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган деб ҳисобламоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)