Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан, 6 март куни давлат ташрифи билан Ашхободга келди, дея хабар бермоқда.
Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга яқинда Ўзбекистонда чоп этилган Маҳтумқулининг «Элингга бахш айла» номли китобини совға қилди.
Хабар беришларича, Туркманистон Президенти китоб энг яхши туҳфа эканини таъкидлаб, Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирган.
Куннинг иккинчи ярмида президентлар Халқаро Ахалтеки отлари мажмуаси билан танишди. Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига зотдор от совға қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)