Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Тошкентдаги «Наврўз» қабуллар уйида ўтказилган Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувда қатнашди. ЎзА хабарига кўра, Президент мазкур учрашувда нутқ сўзлаган.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги «Наврўз» ресторанида «Зулфия» мукофоти совриндорларини шахсан тақдирлади
Биз одатда жамиятимиз ҳаётига қарши қаратилган хавф-хатарлар ҳақида гапирганда, кўпинча четдан кирадиган таҳдидларни тушунамиз. Лекин эски замондан қолган айрим салбий ҳолатлар, афсуски, бугунги тинч ва ёруғ ҳаётимизга соя солиб турибди. Лоқайдлик, бир-бирини кўролмаслик, оилада эр-хотин, қайнона-келин, қўни-қўшнилар ўртасидаги келишмовчилик, аёлларга беписанд қараш — бундай ярамас иллатлар бизга, бизнинг халқимизга мутлақо ярашмайди.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Бундай номаъқул ҳолатларни бартараф этиш учун биз ҳар томонлама чуқур ўйлаб, мунтазам равишда иш олиб боришимиз керак. Шу мақсадда биз маҳаллий ҳокимликлар ва ички ишлар тизимини, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари тузилмасини тубдан ўзгартирдик, уларга ёшлар билан ишлайдиган қўшимча штатлар бердик.
Айни шундай ислоҳотларни биз Республика Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг жойлардаги тузилмалари бўйича ҳам амалга оширишни режалаштирганмиз. Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари ваколатларини янада кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, опа-сингилларимизнинг меҳнатини муносиб баҳолаш ва рағбатлантириш, бунинг учун янги имтиёз ва имкониятлар тизимини яратиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўзда тутилмоқда.
Буларнинг барчаси юртимизда хотин-қизларнинг оила ва жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини ошириш, уларнинг ҳаётий манфаатларини янада кенг таъминлаш каби эзгу мақсадларга хизмат қилади.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)