Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 3 март куни халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг 34-сессияси бўлиб ўтган.
Унда ташкилий масала кўрилиб, депутатлар вилоят ҳокимининг ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Баҳром Эгамбердиевни лавозимидан озод этиш ҳақидаги қарорини тасдиқлаган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари нима учун ишдан олингани, унинг ўрнига ким тайинлангани ҳақида қўшимча ахборот берилмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)