3 март куни «Нуроний» жамғармаси Бухоро вилояти кенгашининг раёсат йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Хабар беришларича, йиғилишда ташкилий масала кўрилган. Шу вақтгача «Нуроний»нинг вилоят кенгашига раислик қилиб келган Самойдин Ҳусенов ташкилотнинг Бухоро шаҳар бўлинмаси раиси этиб тайинланган.
Шу муносабат билан, Фармон Аминов «Нуроний»нинг Бухоро вилояти кенгаши раиси этиб тайинланган. Ҳокимлик ахборотида Аминов бунгача қаерда ишлаганига аниқлик киритилмаган.
Маълумот учун, Самойдин Ҳусенов 1996—2011 йилларда Бухоро вилояти ҳокими сифатида фаолият олиб борган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)