6 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев — Туркманистонда. Икки мамлакат ўртасида Стратегик шерикчилик тўғрисидаги шартнома имзоланди, вилоятлар ўртасидаги ҳамкорлик борасида келишувлар имзоланди, 7 март куни президентлар Лебапдаги кўприклар очилишида қатнашади.
2. Ўзбекистон Тожикистоннинг қор кўчкиларидан жабрланган аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Қўшни мамлакат халқига юборилаётган инсонпарварлик ёрдамининг умумий ҳажми қарийб 60 тоннани ташкил этади.
3. Ўзбекистонда 11–12 март кунлари умумхалқ ҳашари ташкил этилади. Бу ҳақдаги фармойиш 2 март куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан эълон қилинди.
4. Суҳроб Холмуродов Миллий банк раҳбари этиб тайинланди. Миллий банкни 2005 йилдан бери Саидаҳмад Раҳимов бошқариб келаётганди.
5. Ўзбекистонда 2017 йилда 15 қиз Зулфия мукофоти билан тақдирланди. Истисно тариқасида Қорақалпоғистоннинг икки вакиласига мукофот берилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)