Далай-ламанинг Аруначал-Прадеш штатига ташрифи Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ҳиндистон томони Далай-лама ва Хитой—Ҳиндистон чегара масалалалари жиддий эканлигини жуда яхши тушунади. Шундай вазиятда Ҳиндистон Пекин ва Нью-Дели ўртасидаги баҳсларга сабаб бўлиб турган ҳудудга Далай-ламани таклиф этмоқда. Бу чегара минтақасида барқарорликнинг бузилиши ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашишига олиб келиши мумкин», — дея таъкидлади Гэн Шуан.
ОАВларга кўра, 1959 йилдан бери Ҳиндистоннинг Дхарамсала шаҳрида яшаб келаётган Далай-лама маҳаллий расмийлар таклифига биноан апрель ойи бошларида Аруначал-Прадеш штатига ташриф буюради. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!