Ўзбекистон БМТга аъзо бўлганига 25 йил тўлгани муносабати билан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ўзаро табрик алмашди. Табрикномалар матни ЎзА томонидан эълон қилинган.
Шавкат Мирзиёевнинг табрик матнида, жумладан, шундай дейилади: «Сиз билан жорий йил сентябр ойида Нью-Йоркда бўладиган БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида учрашамиз, деган умиддаман».
Антониу Гутерриш эса тарихий сана билан Ўзбекистон халқини табриклаб, ҳамкорлик учун Ўзбекистон Президентига алоҳида миннатдорчилик билдирган.
Сизни ишонтириб айтаманки, БМТ Ўзбекистон билан бундан кейин ҳам яқин ҳамкорлик қилишдан манфаатдор, айниқса, 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш дастурини амалга ошириш ва Ўзбекистоннинг янада тараққиётга эришиши йўлидаги ҳаракатлари муҳим аҳамиятга эга.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Антониу Гутерриш, БМТ бош котиби
Изоҳ (0)