Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан суҳбатда Ўзбекистон ва БМТ ўртасида ўзаро ишонч ва манфаатдорлик ҳамда очиқ мулоқотга асосланган муносабатлар қарор топгани қайд этилди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро алоқалари тобора кенгайиб бораётгани, иқтисодиёт, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология, маданият ва таълим йўналишларидаги ҳамкорлик самаралари алоҳида қайд этилди.
ЎзАнинг қайд этишича, БМТ делегацияси Ўзбекистоннинг турли вазирлик ва идораларида ҳам учрашувлар ўтказган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)