2 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкент шаҳрида 5 нафар мактаб ўқувчиси «ўлим гуруҳи»дан сақлаб қолинди. Ҳуқуқ-тартибот органлари якуний мақсади ўз жонига қасд қилиш бўлган «Кўк кит» ўйинида 15-даражага ўтган беш нафар мактаб ўқувчисини сақлаб қолди.
2. Ўзбекистонда оилавий пластик карточкалар очиш имконини берувчи Uzcard Family лойиҳаси ишга тушди. Оилавий карталарни очиш учун сизга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш зарур.
3. Пойтахтдаги эски ҳайвонот боғи ҳудудида Бобур номли Тошкент марказий боғи қурилмоқда. Янги боғ 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда.
4. Қозоғистонда 2020 йилгача 1300 га яқин қишлоқ 20 Мб/с тезликдаги интернет билан қамраб олинади. 2020—2025 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичда қолган 4 минг қишлоқ қамраб олинади.
5. Тошкентда иш вақтида қўл телефонидан фойдаланган автобус ҳайдовчиси йўловчининг шикояти асосида ишдан бўшатилди. У «автокорхонада бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва ҳайдовчиларга ибрат бўлиш мақсадида» ишдан ҳайдалган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)