Футбол бўйича Италия кубогининг финалига йўл олиш учун Неаполнинг «Наполи» клуби «Ювентус» довонидан ўтиши керак эди. Бироқ биринчи учрашувдан кейин Маурицио Сарри бошчилик қилаётган жамоа аҳволини қийинлаштириб қўйди.
Туринда кечган ўйинда ҳисоб Хосе Кальехон томонидан очилган бўлса, иккинчи 45 дақиқаликда «Ювентус»нинг аргентиналик икки ҳужумчиси жами 3 та гол уришга муваффақ бўлди — 3:1.
«Наполи» Европа Чемпионлар лигасида ҳам деярли шундай аҳволда қолиб, Мадридда «Реал»дан 1:3 ҳисобида енгилганди. Ўша учрашув сценарийсида ҳам неаполликлар ҳисобни биринчи бўлиб очиб берганди.
«Наполи»нинг «Ювентус»га қарши жавоб ўйини 5 апрель куни бўлиб ўтади ва ўша учрашув финалчи номига ойдинлик киритади.
Бугун — 1 март куни Италия кубоги ярим финалининг иккинчи ўйини ҳам бўлиб ўтади. Рим дербисида «Лацио» ҳамда «Рома» клублари ўзаро саф тортади.
Италия кубоги Ярим финал 28 февраль, сешанба
«Ювентус» — «Наполи» 3:1
Голлар: Хосе Кальехон, 36 (0:1). Пауло Дибала, 47-пен (1:1). Гонсало Игуаин, 64 (2:1). Пауло Дибала, 69-пен (3:1).1 март, чоршанба«Лацио» — «Рома»
Изоҳ (0)