Қозоғистоннинг учта нефтни қайта ишлаш заводи модернизация қилинганидан сўнг, 2019 йилга келиб, нефтни қайта ишлаш ҳажми йилига 17,5 миллион тоннагача ўсади, шунда мамлакат ўзининг нефть маҳсулотлари билан тўлиқ таъминланади. Бу ҳақда энергетика вазири Канат Бозумбаев муассаса коллегияси чоғида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ўз мурожаатида давлат раҳбари нефтни қайта ишлаш ҳажмини ошириш заруриятига эътибор қаратди. Учта нефтни қайта ишлаш заводи модернизация қилинганидан сўнг, 2019 йилдан кейин нефтни қайта ишлаш ҳажми йилига 14,5 миллион тоннадан 17,5 миллион тоннагача етади», — деди вазир.
«Модернизация қилинган нефтни қайта ишлаш заводлари фойдаланишга топширилгач ва лойиҳавий қувватига етказилгач, мамлакатнинг ички эҳтиёжлари маҳаллий нефть маҳсулотлари билан тўлиқ қопланиши кутилмоқда, ёқилғи-мойлаш материаллари импортига боғлиқлик истисно қилинади», — деди Бозумбаев.
Изоҳ (0)