АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяни «АҚШ учун энг асосий бевосита хавф» деб атади. Бу ҳақда Оқ уйдаги юқори мартабали манбага таяниб, CNN маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Трамп 27 февраль, душанба куни Хитой вакили билан учрашгани ва КХДР муаммоси устида жиддий бош қотиришга чақиргани билдирилмоқда.
«Сизлар Шимолий Корея масаласида ишлашингиз керак», — дея таъкидлаган Трамп.
Оқ уйдаги манба Хитой вакилининг ким эканлигини ошкор этмади, бироқ телеканал гап АҚШга икки кунлик ташриф билан келган Хитой Давлат кенгаши аъзоси Ян Цзечи ҳақида кетаётганлигини тахмин қилди.
Изоҳ (0)