Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги қаровсиз қолдирилган Nexia’нинг ичидан 16 миллион сўм ўғирлаб кетилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Қаровсиз қолдирилган автомобиль Сурхондарё вилояти, Қизириқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаронинг ишонч қоғози орқали бошқарувда бўлган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноятни Сурхондарё вилояти, Термиз туманида яшовчи, ишламайдиган, 1973 йилда туғилган шахс содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.
«Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)