АҚШ президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида ОАВларда уни обрўсизлантирувчи ахборот тарқалиб кетиши ортида мамлакат собиқ президенти Барак Обама ва унинг одамлари турганини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Менинг фикримча, бунинг ортида (собиқ) президент Обама турибди, бунда унинг одамларининг қўли бор. Тарқалган маълумотларнинг баъзилари айнан шу гуруҳдан чиқаётган бўлиши мумкин», — деди Трамп.
Америка президенти аниқлик киритишича, у мамлакат миллий хавфсизлигига ўта салбий таъсир кўрсатадиган «жуда жиддий маълумотлар тарқалиши» ҳақида гапирмоқда. Аммо у айнан қандай ахборот ҳақида гап бораётганига аниқлик киритмади.
У, шунингдек, АҚШ сиёсатида саҳна ортида нималар содир бўлаётганини ҳеч ким ҳеч қачон аниқ билмаслигини таъкидлади.
Трампнинг фикрича, унинг сиёсий карьерасига тааллуқли ахборот тарқалиши ҳали давом этиши мумкин.
Изоҳ (0)