Табиат ҳимоячилари Таиландда Ҳимолай айиғининг вертолётдан қулаб, ҳалок бўлиши айбдорларини жазолашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Ҳодиса февраль ойи бошларида содир бўлган, бироқ бу ҳақда энди маълум қилинди.
Nation нашрига кўра, 90 килоли ёш айиқ мамлакат марказий қисмидаги Кхаояй миллий паркидан шарқий Прачинбури провинциясига етказилиши керак бўлган. Бироқ уйқу дориси ёрдамида ухлатиб қўйилган жонивор ҳавода тўсатдан ўзига келган.
Айиқ учун ягона тўсиқ қафас эмас, оддий тўр бўлгани сабабли жонивор ваҳимага тушгани ва вертолётдан қулаган бўлиши мумкинлиги билдирилмоқда. Кичик жароҳат туфайли ўтган йил ноябридан бери миллий боғ ходимлари қаровида бўлган айиқ Прачинбурида табиат қўйнига қўйиб юборилиши мўлжалланганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)