Профилактика куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги тиббиёт ва банк касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида «Давомат» тадбирининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дарс машғулотларига қатнашмаётган ўқувчилар, шунингдек, соғлиққа зарар етказишга мўлжалланган хавфли буюмлар сақлаган вояга етмаганларнинг ота-оналари фарзандларининг қилмиши учун жавоб берди.
Кечқурун соат 22:00 дан бошлаб вояга етмаганларнинг тунги кўнгилочар масканлар, интернет-кафеларда ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар кузатувисиз бўлишига йўл қўймаслик, бу тартибга риоя этмаганлар учун тегишли чора кўрилиши ҳақидаги суҳбатлар «Орзу», «Университет», «Мискин», «Тараққиёт» ва «Чимбой» маҳаллаларида бўлиб ўтди.
Шу куни тунда ходимлар томонидан рейд ўтказилди.
Изоҳ (0)