Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкинни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти меҳмонни қутлар экан, икки мамлакатнинг замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги юксак даражада эканини алоҳида таъкидлади.
Суҳбат чоғида экстремизм, терроризм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Сергей Наришкин қабул учун Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди ва Россия президенти Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказди.
Россия Ташқи разведка хизмати директори икки мамлакат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларни бажаришдаги ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)