Саудия Арабистонида мамлакат тарихида илк бор Comic Con поп-маданият фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мамлакат ғарбидаги Жидда шаҳрида ўтказилган тадбирга уч кун мобайнида 20 мингга яқин киши ташриф буюрди.
«Кўнгилочар машғулотлар аввалги йилларга қараганда анчагина кўпайди. Олдинлари оила билан бориш мумкин бўлган бундай тадбирлар ўтказилмасди», — дея ҳикоя қилади маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.
Жиддада ўтказилган Comic Con фестивалининг ўзига хос томонлари ҳам қайд этилди: эркаклар ва аёллар алоҳида навбатда турди, шоу эса азон чақирилган пайт тўхтатиб турилди.
Экспертлар Саудия Арабистони мамлакат иқтисодиёти асоси бўлган нефть нархининг пастлиги туфайли иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар ўтказиш, кўнгилочар тадбирларга эътибор қаратишга ҳаракат қилаётганини таъкидламоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)