Актриса Севара Солиева «Даракчи» нашрининг «10 қалтис савол» лойиҳасида иштирок этди, дея хабар бермоқда UZ24. Журналистнинг: «Ўзбек давлат драма театрида ишлагандингиз. Театрнинг талабларига бардошингиз етмадими?», — деган саволига актриса қуйидагича жавоб берган.
Тўғри, бир йил ишладим. Ўзбек Миллий академик драма театрида актёр кўплиги боис Ўзбек Давлат драма театри (собиқ Аброр Ҳидоятов номидаги театр)га боргандим. Театрнинг шароити талабга жавоб бермайди, қишда жуда совуқ. Қайнонам ва онам билан спектакл кўргани борганимизда ҳам: «Музлаб қолдик, бу ерда қандай ишлайсиз?», дейишган эди.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Севара Солиева, актриса
Изоҳ (0)