Ҳеч кимга сир эмаски, ҳар бир мамлакатнинг молия вазирлиги ёки марказий банк тасарруфидаги олтин захираси бор. Ушбу захиралар билан миллий валютани асослаб келишади. Аммо бу бойлик қаерда сақланади?
Турли мамлакатларда олтинни сақлаш учун ҳар хил махфий жойлар мавжуд, улар бутун ҳудуд бўйлаб турли шаҳарларда жойлашган. Аммо АҚШда олтин захирасининг катта қисми битта жойда — Кентукки штатидаги Форт-Нокс ҳарбий базасида сақланади. Бу ерда АҚШга тегишли 8133 тонна олтиннинг 4500 тоннаси сақланади.
Форт-Нокс Буюк депрессия даврида (1929—1932 йиллар) пайдо бўлган. Мамлакатдаги иқтисодий ҳолат беқарор бўлиб турган пайтда президент Ф. Рузвельт фуқароларга олтин тангалар, сертификатлар ва ёмбиларга эгалик қилишни тақиқлаб қўйди. Шу туфайли америкаликлар ўзларининг олтин жамғармаларини Федерал захирага деярли сув текин сотишга мажбур қолди. Аммо бу мамлакат учун муваффақиятли тадбир бўлди: тўрт йил ичида мамлакатнинг олтин захираси уч маротаба ўсди.
АҚШнинг асосий омбори жуда яхши қўриқланиши шундоқ ҳам тушунарли. Ҳатто, соқчиларнинг ҳаракатланаётган объектни мустақил тарзда аниқлай оладиган супербақувват лазер қуроли борлиги ҳақида миш-мишлар юради. Шунингдек, база атрофидаги ҳудудга миналар ўрнатилгани ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалган.
Омбордан кўп ўн йилликлар давомида олтинни жуда кам миқдорда олишган, шунда ҳам унинг софлигини текшириб кўриш мақсадида.
Илгарилари Форт-Ноксда Мустақиллик декларацияси, АҚШ Конституцияси, Конфедерация моддалари, Линкольннинг манзили, Гутенберг Библиясининг учта томини ҳам сақлашган.
Форт-Нокс эшигини очадиган код қисмларга бўлинган, улар турли одамлар томонидан ёд олинган, кодни тўлиқ шаклда ҳеч ким билмайди.
Изоҳ (0)