Германия, Италия, Франция ва Люксембург миллий парламентларининг қуйи палаталари раҳбарлари Европа интеграциясини кучайтиришга ва мавжуд Европа Иттифоқи негизида федерация ташкил этишга чақирди. Уларнинг очиқ мактуби 26 февраль, якшанба куни La Stampa газетасида чоп этилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Янада зичроқ сиёсий интеграция — давлатларнинг федерал иттифоқи йўналишида илгарилаш вақти келди. Бизга яхши маълумки, бу каби истиқбол кучли қаршиликни ҳам келтириб чиқаради, бироқ баъзиларнинг ҳаракатсизлиги қолган ҳаммани тўхтатиб қола олмайди», — дейилади ҳужжатда.
Мактубни Германия бундестаги Норберт Ламмерт, Франция миллий мажлиси раҳбари Клод Бартолон, Италия депутатлар палатаси раиси Лаура Болдрини ва Люксембург депутатлар палатаси спикери Марс ди Бартоломео имзолади.
Парламент раҳбарлари 17 март куни Европа Иттифоқига асос бўлган Рим келишувининг имзоланиши 60 йиллигини нишонлаш учун Римда йиғилади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)